ИЧАКДАГИ ЧАНДИҚЛИ ЖАРАЁНЛАРДА ГОРМОНАЛ ТЕРАПИЯДАН КЕЙИНГИ БУЙРАКЛАРНИНГ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ
Аннотация
Резюме. Ушбу тадқиқотда тажрибавий ҳайвонларда ичак деворида чандиқли жараёнлар (фиброз) моделлаштирилгандан сўнг буюрилган турли гормонал терапияларнинг буйрак тўқималари ва уларнинг функционал кўрсаткичларига таъсири ўрганилди. Тадқиқотда буйракларнинг морфологик (гистологик, гистокимёвий,) ҳамда функционал (биокимёвий, сийдик таҳлиллари, гломеруляр филтрация кўрсаткичи) ҳолати комплекс баҳоланди. Натижаларга кўра, ичакдаги фиброз жараёнлари организмда сурункали яллиғланиш ҳамда метаболик ўзгаришларни юзага келтириши, бу эса буйрак каналлари ва гломерулалар тузилмасида дистрофик, микроциркулятор бузилишлар, стромал фиброз, подоцитлар шикастланиши каби морфологик ўзгаришларнинг ривожланишига олиб келиши аниқланди. Гормонал терапия эса ушбу жараёнларнинг даражасига турлича таъсир кўрсатиб, айрим кўрсаткичларда яллиғланиш ва фиброзни камайтирган бўлса, бошқаларида нефротоксик таъсир билан кечувчи қўшимча морфологик ўзгаришлар кузатилди. Калит сўзлар: гормонал терапия, кортикостероидлар, буйрак, гломеруляр филтрация.
Перевод пока недоступен