КОРХОНА МOЛИЯВИЙ СТРAТЕГИЯСИНИ ИШЛAБ ЧИҚИШ ПРИНЦИПЛAРИ
Аннотация
Ҳозирда жаҳонда корхоналар фаолиятини молиявий стратегиясини ишлаб чиқишга доир илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Жаҳон бозори конъюктурасидаги ўзгаришлар, бугунги кундаги бизнес муҳити, рақобатнинг миллий доирадан жаҳон даражасига чиққанлиги асосида ўрта ва узоқ муддатли молиявий стратегияларга таъсир этувчи омилларни олдиндан баҳолаш кабиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Корхоналар молиявий стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш самарадорлигини баҳолаш, корхоналарда молиявий кўрсаткичларни ўстириш имконини берувчи асосий омилларни аниқлаш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш, маҳсулотлар таннархини камайтириш, диверсификациялаш ҳамда рақобатбардошлигини ошириш бу борадаги устувор илмий тадқиқотлар вазифалари ҳисобланади.
Перевод пока недоступен