БАКТЕРИАЛ ТРАНСЛОКАЦИЯДА МИКРООРГАНИЗМЛАР ЎРНИНИ ТАЖРИБАДА ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Аннотация
Резюме. Мақсад тажрибавий ўткир ингичка ва йўғон ичак тутилишларида лаборатория ҳайвонлари ички аъзоларидан унган микроорганизмлар аҳамиятини баҳолаш бўлди. Аниқланишича, тажрибавий ЎИИТ моделида грамманфий тайёқчалар, граммусбат кокклар, анаэроблар идентификация қилинди. Анаэробларнингтранлокацияга қодирлик даражаси пастлиги кўрсатилди. Транслокация бўлувчи микроорганизмларнинг обтурация муддати ошиб бориши билан барча аъзоларга бир хилда тарқалмаслиги аниқланди. Тажрибавий ЎИИТ га нисбатан ЎЙИТ да Staphylococcus sppва Enterococcus spp ундирилиши орасида катта тафовут борлиги асосий микробиологик мезон сифатида эътироф этилди. Калит сўзлар: тажрибавий ингичка ва йўғон ичак тутилиши, микроб манзараси, бактериялар транслокацияси.
Перевод пока недоступен