РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЁРДАМИДА СТОМАТОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРНИ ЭРТА ДИАГНОСТИКА ҚИЛИШ ВА ДАВОЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАРИ
Аннотация
Резюме. Замонавий тиббиётнинг ривожланиши кўплаб касалликларни ўз вақтида ташҳислаш ва даволаш имконини берди. Бу ўз навбатида аҳоли орасида касалланишни камайтириб, одамлар саломатлигини яхшилаб, улар ҳаёт сифатини оширишга имконият яратди. Ушбу ҳолат стоматологик касалликларга ҳам таалуқли бўлиб, аҳолига стоматологик нуқтаи-назардан кўрсатилаётган терапевтик, хирургик, ортопедик ёрдам сифати бир неча поғонага ошди. Бугунги кунда стоматология клиник нуқтаи-назардан ривожланган бўлса ҳам, тиш қаттиқ тўқималари патологияларини эрта диагностика қилиш ва даволаш муаммонинг етарлича ўрганилмаган қисми бўлиб қолмоқда. Калит сўзлар: тиш қаттиқ тўқимаси, рақамли технология, КТ, МРТ, интраораль сканерлар, фотопротокол, 3D моделлаштириш
Перевод пока недоступен