Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАРДА ВИТАМИН D EТИШМАСЛИГИНИНГ СУЯК-МИНЕРАЛ АЛМАШИНУВИГА ТАЪСИРИ: Ca-P МЕТАБОЛИЗМИ ВА PTH БИЛАН АЛОҚАСИ

Гулжаннат Пардабаэвна ИсроиловаSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanОйша Орифжон қизи СафароваSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanРайхона Орифжон қизи СафароваSamarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
Open MINDrepository2026
ABI

Аннотация

Резюме. Витамин D суяк-минерал алмашинувининг асосий мувофиқлаштирувчиларидан бири бўлиб, кальций ва фосфорнинг ичакдан сўрилиши, суяк тўқимасида сақланиши ҳамда паратиреоид гормон (PTH) секрециясининг мувозанатини сақлашда ажралмас ўрин тутади. Ҳомиладорлик даврида онанинг минерал алмашинуви ҳомила эҳтиёжларига мос равишда мослашади ва бу жараёнда Витамин D нинг етарли миқдорда бўлиши жуда муҳимдир. Сўнгги йилларда ўтказилган тадқиқотлар ҳомиладор аёлларда витамин D етишмаслигининг кенг тарқалганлигини ва бу ҳолат кальций-фосфор алмашинувини бузиши ҳамда иккиламчи гиперпаратиреоз ривожланишига сабаб бўлишини кўрсатмоқда. Ушбу мақолада ҳомиладор аёлларда витамин D етишмаслигининг Ca-P метаболизми ва PTH даражасига таъсири ўрганилди. Клиник-лаборатор кузатувлар асосида Витамин D даражаси паст бўлган ҳомиладор аёлларда кальций ва фосфор алмашинуви кўрсаткичларидаги ўзгаришлар, PTH нинг компенсатор кўтарилиши ва суяк-минерал тизимга таъсирини баҳолаш амалга оширилди. Олинган натижалар ҳомиладорлик давомида Витамин D етишмовчилигини эрта аниқлаш ва олдини олиш суяк-минерал алмашинув хатоларининг олдини олишда муҳимлигини кўрсатади. Калит сўзлар: D витамини, ҳомиладорлик, кальций ва фосфор алмашинуви, паратиреоид гормон (PTH), суяк метаболизми, минерал мувозанат.

Перевод пока недоступен

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0