КИМЁВИЙ АДДИКТИВ БУЗИЛИШЛАРДА СОМАТИК КОМОРБИД ПАТОЛОГИЯЛАР ВА КОГНИТИВ ДИСФУНКЦИЯЛАР ЎРТАСИДАГИ КЛИНИК-ФУНКЦИОНАЛ МУНОСАБАТЛАР
Аннотация
Резюме. Мақолада кимёвий аддиктив бузилишларда соматик коморбид патологиялар ва когнитив дисфункциялар ўртасидаги клиник-функционал муносабатлар таҳлил қилинган. Хотира, диққат, ижро этувчи функциялар ва қарор қабул қилиш қобилиятининг пасайиши психоактив моддаларнинг нейротоксик таъсири ҳамда жигар, юрак-қон томир ва эндокрин касалликлари билан боғлиқ. Соматик коморбид ҳолатлар когнитив дисфункцияларнинг оғирлашиши ва барқарорлашишига таъсир кўрсатади. Когнитив функцияларни баҳолашда MoCA ва MMSE тестлари, лаборатор-асбобий текширувлар ва комплекс терапевтик ёндашув самарали ҳисобланади. Калит сўзлар: кимёвий аддиктив бузилишлар, соматик коморбид патологиялар, когнитив дисфункциялар, реабилитация.
Перевод пока недоступен