БАРЬЕР КОНТРАЦЕПЦИЯ ВОСИТАЛАРИНИНГ НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ ВА АСОРАТЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ
Аннотация
Резюме. Барьер контрацепция воситалари гормонал бўлмаган ҳомиладорликдан ҳимоя усуллари сифатида клиник амалиётда кенг қўлланилади. Ушбу мақолада эркак ва аёл презервативлари, диафрагма ҳамда спермицидларнинг ножўя таъсирлари, уларнинг патогенетик механизмлари ва профилактика чоралари адабиётлар таҳлили асосида ўрганилди. Таҳлил натижаларига кўра, асосий асоратлар латексга сезувчанлик билан боғлиқ аллергик реакциялар, маҳаллий яллиғланиш жараёнлари, вагинал микробиоценоз мувозанатининг бузилиши ҳамда механик травматизация билан изоҳланади. Спермицидлар таркибидаги ноноксинол-9 эпителиал барьер яхлитлигини бузиб, яллиғланиш цитокинлари (IL-6, TNF-α) миқдорининг ошишига олиб келиши мумкин. Контрацепция усулини индивидуал танлаш, гипоаллерген материаллардан фойдаланиш ҳамда вагинал микробиом ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ёндашиш асоратларни камайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Калит сўзлар: барьер контрацепция, латекс аллергияси, спермицид, ноноксинол-9, вагинал микробиоценоз, яллиғланиш.
Перевод пока недоступен