ТЕРИНИНГ ЧАНДИҚЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ МУАММОСИНИНГ УМУМИЙ ХУСУСИЯТЛАРИНИ (ТАДҚИҚОТ)
Аннотация
Резюме. Ушбу мақолада гипертрофик ва келоид чандиқларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва уларни даволашдаги асосий муаммолар ёритиб берилган. Чандиқ тўқимасини жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш усуллари кўп ҳолларда қониқарли натижа бермаслиги, чандиқнинг қайта ўсиши ва депигментация каби асоратларга олиб келиши таъкидланган. Лазер технологияларидан, хусусан, карбонат ангидрид ва сариқ диапазонли лазерлардан фойдаланиш, фотодинамик терапия ва биологик елим қўллаш орқали чандиқ тўқимасининг некрозини камайтириш, яранинг тез эпителизация бўлиши ҳамда чандиқларнинг қайта ривожланиш эҳтимолини камайтириш имкониятлари кўрсатилган. Шунингдек, инфрақизил диапазондаги нурланишнинг чуқур тўқималарга таъсири орқали операциядан кейинги даврда чандиқ тўқимасининг ортиқча ўсишини чеклаш афзалликлари таҳлил қилинган. Таклиф этилган комплекс усул гипертрофик чандиқларни даволаш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Калит сўзлар: гипертрофик чандиқ, келоид, тери ўзгаришлари, лазер терапияси, фотодинамик терапия, аутодермопластика, биологик елим, инфрақизил нурланиш.
Перевод пока недоступен