ЖИГАР СУРУНКАЛИ ДИФФУЗ КАСАЛЛИКЛАРИ БЎЛГАН БЕМОРЛАРДА ОҒИЗ БЎШЛИҒИ ПАТОЛОГИЯЛАРИНИ КОМПЛЕКС ДАВОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКА ҚИЛИШ САМАРАДОРЛИГИ
Аннотация
Резюме. Ушбу тадқиқот жигар сурункали диффуз касалликлари (ЖСДК) билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғининг стоматологик ҳолатини баҳолаш ва даволаш самарадорлигини оширишга бағишланган. Тадқиқотда 94 нафар бемор иштирок этди, улар касаллик турига кўра жигар фибрози, сурункали гепатит ва жигар циррози гуруҳларига бўлинди. Беморлар икки хил ёндашув асосида даволанди: анъанавий стоматологик муолажалар ва муаллиф томонидан ишлаб чиқилган комплекс даволаш усули (ўсимлик асосли «Ротокан» препарати, С витамини электрофорези ва УВЧ-терапия). Натижалар шуни кўрсатдики, жигар патологияси оғирлашган сари стоматологик индекслар (ГИ, ПМА, КЭ) ёмонлашиб боради. Комплекс даволаш қўлланилган гуруҳда пародонт тўқималаридаги яллиғланиш жараёнлари икки баробар тезроқ камайди, тиш эмалининг резистентлиги тикланди ва кариес интенсивлигининг ўсиши тўхтатилди. Тадқиқот ЖСДК мавжуд беморларда мултидисциплинар ёндашув ва физиотерапевтик муолажаларнинг юқори патогенетик самарадорлигини илмий асослаб беради. Калит сўзлар: жигар сурункали диффуз касалликлари, жигар циррози, сурункали гепатит, пародонт, тиш кариеси, Ротокан, физиотерапия, стоматологик индекслар.
Перевод пока недоступен