CУРУНКАЛИ ЮҚУМЛИ БЎЛМАГАН КАСАЛЛИКЛАРГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРНИ СКРИНИНГ ВА КУЗАТИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Аннотация
Резюме. Сурункали юқумли бўлмаган касалликлар (СЮБК) дунё бўйича ўлим ва ногиронликнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда, уларнинг салмоғи барча ўлим ҳолатларининг 74% дан ортиғини ташкил қилади. Ушбу касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва узлуксиз кузатиб бориш самарадoрлигини оширишда ахборот технологиялари янги имкониятлар яратмоқда. Мақолада сурункали юқумли бўлмаган касалликлар билан касалланган беморларни скрининг ва кузатишда ахборот технологияларидан фойдаланишнинг жахон ва мамлакатимиз тажрибалари таҳлил қилинган. Тадқиқот доирасида скрининг тизимидаги телемедицина, мобил иловалар, сунъий интеллект ва электрон саломатлик ахборот тизимларининг қўлланилиш жиҳатлари ёритилган. Ахборот технологияларини қўллаш касалликларни эрта босқичда аниқлаш, шифокор ва бемор ўртасида узлуксиз алоқани таъминлаш, даволанишга риоя қилишни кучайтириш ва ресурс сарфларини оптималлаштириш имконини беради. Шу билан бирга, рақамли технологияларни соғлиқни сақлаш тизимига интеграция қилишда рақамли ресурсларнинг етишмаслиги, тиббий ходимларнинг малакаси етарли эмаслиги, норматив-ҳуқуқий тартибга солишнинг мукаммал эмаслиги каби тўсиқлар мавжудлиги аниқланган. Мақола охирида ахборот технологиялари ёрдамида СЮБК билан касалланган беморларни скрининг ва кузатиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар берилган. Калит сўзлар: сурункали юқумли бўлмаган касалликлар, скрининг, кузатиш, ахборот технологиялари, телемедицина, мобил иловалар, сунъий интеллект, рақамли саломатлик, тиббий ахборот тизимлари.
Перевод пока недоступен