АБДОМИНОПЛАСТИКАНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ, ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЖАРРОҲЛИК УСУЛЛАРИ ВА МОРФОЛОГИК ТАҲЛИЛИ
Аннотация
Резюме. Абдоминопластика - қорин олд деворининг эстетик ва функционал нуқсонларини бартараф этишга қаратилган замонавий пластик жарроҳлик усулларидан бири ҳисобланади. Ушбу мақолада абдоминопластиканинг ривожланиш тарихи, унинг босқичма-босқич такомиллашуви ҳамда амалиётда қўлланиладиган асосий жарроҳлик усуллари таҳлил қилинади. Дастлабки даврларда қорин деворидаги ортиқча тери ва ёғ тўқималарини олиб ташлашга қаратилган оддий эксизия усуллари қўлланилган бўлса, кейинчалик операция техникалари анатомик ва эстетик талаблар асосида мукаммаллашиб борган. Мақолада шунингдек, операция танлаш мезонлари, беморнинг индивидуал хусусиятлари, жарроҳлик тактикасининг афзаллик ва камчиликлари ҳам ёритилади. Натижада абдоминопластика нафақат эстетик кўринишни яхшилаш, балки қорин девори функционал ҳолатини тиклашда ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги асослаб берилади. Терини морфологиясини ўрганиб, трансплантацияга яроқли ҳужайрасиз дермал матрица яратиш ҳақида ёритиб берилади. Калит сўзлар: абдоминопластика, олдинги қорин девори, териости тўқима, қорин мушаклари турлари, пластик жарроҳлик, липосакция, липоабдоминопластика, макроскопик таҳлил, микроскопик таҳлил
Перевод пока недоступен