Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИДА ЎСИШ ГОРМОНИ / ИНСУЛИНГА ЎХШАШ ЎСИШ ОМИЛИ-1 ЎҚИНИНГ ЁШГА БОҒЛИҚ ЎЗГАРИШЛАРИ ВА КЛИНИК-МОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАР БИЛАН ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ

Gulchekhra NarimovaRepublican Specialized Scientific and Practical Medical Center of Endocrinology named after Acade-mician Yo.Kh. Turakulov, Tashkent, UzbekistanSaodat IssaevaTashkent State Medical University, Tashkent, Uzbekistan
ABI

Аннотация

Резюме. Мақсад: Кўкрак бези саратони билан касалланган беморларда соматотроп гормон (СТГ) ва инсулинга ўхшаш ўсиш омили-1 (ИЎО-1) даражаларининг ёшга боғлиқ хусусиятларини баҳолаш ҳамда уларнинг клиник-морфологик кўрсаткичлар билан боғлиқлигини аниқлаш. Материаллар ва усуллар: Тадқиқотга гистологик тасдиқланган кўкрак бези саратони билан 100 нафар аёл киритилди ва улар уч ёш гуруҳига ажратилди: 40 ёшгача (n=14), 40–59 ёш (n=60) ва 60–74 ёш (n=26). СТГ ва ИЎО-1 даражалари аниқланиб, Ki-67, ER, PR, HER2/neu, гистологик дифференцияланиш даражаси ҳамда BIRADS категориялари таҳлил қилинди. Статистик таҳлил гуруҳлараро ва жуфт таққослашларни ўз ичига олди. Натижалар: СТГ даражаси ёшга боғлиқ фарқ кўрсатмади (P=0.684). ИЎО-1 даражаси ёш ошиши билан сезиларли камайди (P=0.008) ва энг юқори кўрсаткичлар ёш беморларда кузатилди. Ki-67 ёш гуруҳда юқорироқ бўлиш тенденциясини кўрсатди (P=0.208). HER2, ER ва PR ёшга боғлиқ эмас эди (P>0.05), аммо катта ёшда PR мусбатлик камайиш тенденцияси кузатилди. Латерал жойлашув ва BIRADS ҳам ёшга боғлиқ эмас эди. Гистологик даража билан боғлиқлик заиф ва аҳамиятсиз эди (P=0.115). Хулоса: Ёш ИЎО-1 даражасига сезиларли таъсир кўрсатади, аммо СТГ даражасига таъсир қилмайди. Ёш аёлларда ИЎО-1 юқорилиги ўсманинг юқори пролифератив фаоллиги ва агрессив кечиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Натижалар индивидуал даволашни танлашда ёшга оид эндокрин омилларни ҳисобга олиш зарурлигини кўрсатади. Калит сўзлар: кўкрак бези саратони; ИЎО-1; соматотроп гормон; ёш омили; Ki-67; гормонал рецепторлар; HER2

Перевод пока недоступен

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0