ИММУНОЛОГИК БЕПУШТЛИК БИЛАН ОҒРИГАН АЁЛЛАРДА ЦИТОКИН ПРОФИЛИ ВА ИММУН ЯЛЛИҒЛАНИШ ФАОЛЛИГИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Аннотация
Резюме. Иммунологик бепуштлик (ИБ) бепуштликнинг муҳим сабабларидан бири бўлиб, иммун тизимидаги бузилишлар натижасида аёл организмининг ҳомиладорликни сақлаб қолиш қобилияти пасайиши билан тавсифланади. Ушбу ҳолатнинг асосий механизмларидан бири антиспермал антитаналар (АСАТ) ҳосил бўлиши бўлиб, улар сперматозоидларнинг нормал фаолиятига, тухум ҳужайрасига етиб боришига ва эмбрионнинг имплантациясига тўсқинлик қилиши мумкин. Мақсад: иммунологик бепуштлик билан оғриган аёлларда цитокин профили ва иммун яллиғланиш фаоллигининг хусусиятларини баҳолаш. Материал ва усуллар: Тадқиқотга 22–37 ёшдаги 180 нафар аёл жалб қилинди. Улар антиспермал антитана-доминант гуруҳ (n=75), цитокин-доминант гуруҳ (n=75) ва назорат гуруҳига (n=30) ажратилди. Қон зардобида ИЛ-6, ТНФ-α ва ИЛ-10 даражалари ELISA усули ёрдамида аниқланди. Натижалар: II гуруҳда ИЛ-6 (12,22±3,58 пг/мл) ва ТНФ-α (19,04±5,87 пг/мл) даражалари сезиларли юқори бўлиб, ИЛ-10 даражаси (2,99±0,85 пг/мл) ишончли пасайганлиги аниқланди (p<0,0001). ИЛ-6/ИЛ-10 индекси иммун яллиғланиш фаоллигининг энг информатив кўрсаткичи сифатида намоён бўлди. Хулоса: Цитокин профилининг бузилиши иммунологик бепуштлик патогенезида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ИЛ-6, ТНФ-α ва ИЛ-6/ИЛ-10 индекси касалликни ташхислаш ва прогнозлашда муҳим маркерлар ҳисобланади. Калит сўзлар: иммунологик бепуштлик, цитокинлар, ИЛ-6, ТНФ-α, ИЛ-10, иммун яллиғланиш.
Перевод пока недоступен