СУРУНКАЛИ ОБСТРУКТИВ ЎПКА КАСАЛЛИГИНИНГ АРТЕРИАЛ ГИПЕРТОНИЯ БИЛАН КОМОРБИД КЕЧИШИДА БИОИМПЕДАНС КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ КЛИНИК-ПРОГНОСТИК АҲАМИЯТИ
Аннотация
Резюме. Тадқиқот мақсади СОЎК ва артериал гипертензия коморбид ҳолатида биоимпеданс кўрсаткичларининг клиник-прогностик аҳамиятини баҳолашдан иборат бўлди. Тадқиқотга СОЎК билан оғриган 218 нафар бемор жалб қилинди. Барча беморларда биоимпеданс таҳлили, спирометрия, пульсоксиметрия, эхокардиография, гемостаз тизими кўрсаткичлари ва NT-proBNP даражаси баҳоланди. Натижаларга кўра, касаллик оғирлашиши билан висцерал ёғ ва ёғ тўқимаси миқдори ортиши, ташқи нафас функцияси ҳамда қоннинг кислород билан тўйиниши пасайиши аниқланди. Шунингдек, гемостаз тизими ва NT-proBNP кўрсаткичларида ишончли ўзгаришлар қайд этилди. Биоимпеданс кўрсаткичлари кардиореспиратор функционал ҳолат ва гемостаз тизими параметрлари билан боғлиқ эканлиги аниқланди. Биоимпеданс таҳлили СОЎК ва артериал гипертензия коморбид ҳолатида асоратларни эрта прогнозлашда муҳим аҳамиятга эга. Калит сўзлар: СОЎК, артериал гипертензия, биоимпеданс таҳлили, висцерал ёғ, NT-proBNP, гемостаз.
Перевод пока недоступен