ОЛИЙ ВА КАСБИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА РАҚАМЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШ МОДЕЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Аннотация
Мазкур мақолада олий ва касбий таълим тизимида ўқув жараёнини самарали ташкил этишда рақамли таълим технологияларининг аҳамияти ва улар асосида ўқув жараёнини бошқариш моделларини такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Замонавий рақамли муҳит шароитида таълим жараёнини бошқаришда ахбороткоммуникация технологиялари, масофавий таълим платформалари, сунъий интеллект элементлари ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш усулларидан фойдаланиш имкониятлари илмий жиҳатдан асосланган. Тадқиқот доирасида таълим жараёнини рақамлаштиришнинг ташкилий-методик механизмлари таҳлил қилиниб, ўқув фаолиятини бошқаришнинг инновацион моделлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, рақамли таълим технологияларини жорий этиш орқали таълим сифатини ошириш, ўқув жараёни мониторингини такомиллаштириш ҳамда таълим иштирокчилари ўртасида самарали коммуникацияни таъминлаш имкониятлари ёритилган. Тадқиқот натижалари олий ва касбий таълим муассасаларида ўқув жараёнини бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади
Перевод пока недоступен