Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

Солиқ мажбуриятларини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари

Abror Bozarboevich AbdullaevТошкент давлат иқтисодиёт университети "Молиявий таҳлил" кафедраси доценти, PhD., [email protected] , ORCID: 0000-0001-8981-6708
ABI

Аннотация

Мазкур мақолада солиқ тизимининг давлат иқтисодий сиёсатидаги ўрни ва аҳамияти илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси, АҚШ ва Европа Иттифоқи солиқ тизимлари қиёсий таҳлил қилинган. Тадқиқот доирасида солиқ турларининг таркиби, уларнинг иқтисодий фаолият субъектлари даромади, истеъмоли ва мулкий ҳолати билан боғлиқлиги, шунингдек солиқ адолати ва фискал барқарорликни таъминлашдаги роли очиб берилган. Солиқ маъмуриятчилигининг норматив-ҳуқуқий асослари, рақамлаштириш даражаси ва институционал хусусиятлари халқаро амалиёт билан таққосланган ҳолда баҳоланиб, миллий солиқ тизимининг соддалаштирилган ва рағбатлантирувчи модели илмий нуқтаи назардан таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада корхоналарда солиқ мажбуриятларини ҳисобга олиш жараёнларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. OECD, Европа Иттифоқи ва АҚШ тажрибалари асосида рақамлаштирилган солиқ ҳисоботи, автоматлаштирилган риск-таҳлил, реал вақтда мониторинг ва ахборот тизимларини интеграциялаш механизмларининг самарадорлиги асослаб берилган. Тадқиқот натижалари солиқ ҳисобини юритишда шаффофлик ва аниқликни ошириш, инсон омилини камайтириш ҳамда миллий солиқ тизимини халқаро стандартларга мослаштиришга қаратилган илмий-амалий хулосалар ва таклифларни шакллантиришга хизмат қилади.

Перевод пока недоступен

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0