MAHMUDHOJA BEHBUDI IS A FIGURE OF HISTORY
Аннотация
Маҳмудхўжа Беҳбудий ўз ҳаётини эл-юрт равнақига бағишлаган шахс сифатида ўзбек халқи тарихида алоҳида ўрин тутади. ХХ аср ўзбек халқи тарихини унинг жўшқин ижтимоий-сиёсий, адабий-маърифий фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. У даврнинг ижтимоий-сиёсий ҳаракатларида фаол қатнашган, сиёсий арбоб, фидойи маърифатпарвар, янги ўзбек адабиёти асосчиларидан бири, янги мактаб, театр асосчиси, нашриёт, газета, журнал ташкилотчиси сифатида шуҳрат қозонган, адабий-бадиий, публицистик асарларида замоннинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий муаммоларини биринчилардан бўлиб кўтариб чиққан.Мазкур мақолада Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” драмаси ва айрим мақолаларининг ижтимоий аҳамияти тўғрисида мулоҳаза билдирилган.
Перевод пока недоступен