МЕТАБОЛИК СИНДРОМНИНГ АРТЕРИЯЛАРГА ТАЪСИРИ (адабиётлар таҳлили)
Аннотация
Ушбу мақолада магистрал артерияларнинг морфологик тузилиши, ташқи омиллар таъсирида кузатиладиган морфологик ўзгаришларнинг фундаментал жиҳатларидаги муаммолар ёритилган. Метаболик синдром ва гиподинамия патогенезини тушунишда ушбу патологияларда кузатилган морфологик ўзгаришларни билиш муҳимдир. Охирги йилларда технологиянинг жадал ривожланиши бир қанча омиллари инсоннинг яшаш тарзига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай ўтмади. Бу омиллардан бири сифатида гипокинезияни кўрсатиш мумкин. Хозирги вақтда гипокинезия ўта муҳим биоижтимоий муаммо эканлигига шубҳа йўқ. Олинган натижаларда асосий морфологик субстрат эластик типдаги томир деворининг толали тузилмаларида деструктив ва дефрагментация кўринишидаги ўзгаришлар бўлиши бизнинг тадқиқотларимизда ўз илмий асосини кўрсатди.