Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ФОРС ТИЛИДАГИ ГАЗЕТА МАТНЛАРИДА НУТҚ ФЕЪЛЛАРИНИНГ УСЛУБИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Dilfuza AkhmedovaTashkent State Institute of Oriental Studies
ABI

Аннотация

Ҳозирги кунда тилшуносликдатилни функционал-услубий аспектда ўрганиш жадал ривожланиб бораётган йўналишлардан саналиб, тил бирликларининг турли функционал услублар сатҳида қўлланишини тадқиқ этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бутун дунё ижтимоий-сиёсий вазиятининг ўзгариб бориши натижасида матбуот воситаларининг аҳамияти ошиб боргани сари, уни чуқур ўрганиш талаби ҳам ошмоқда. Публицистик матнлар, хусусан, газета матнини лингвистик таҳлил қилишга функционал ёндашувда тил бирликларининг семантикаси ва шакли, уларнинг матн ҳосил қилишдаги вазифасидан келиб чиқиб ўрганилади. Ушбу функцияни бажаришда тил бирлигининг семантикаси ва шакли уни газета матнини вужудга келтирувчи воситага айланади. Эроншуносликда ҳам сўз туркумлари ва уларнинг маъновий гуруҳларини функционал услублар доирасида қўлланиши таҳлили алоҳида аҳамият касб этса-да, бу борада махсус тадқиқотларни амалга ошириш долзарб ҳисобланади. Форс тили газета-публицистик услубини тадқиқ этиш замонавий эроншуносликнинг муҳим йўналишларидан саналади. Форс тили газета матнларида феълнинг барча семантик гуруҳлари қўлланилади. Лекин, мазкур мақолада нутқ феълларининг газета матнларида қўлланишида ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинди. Бинобарин, нутқ феъллари барча тилларда бўлгани каби форс тилида ҳам ахборот етказишда фаол қўлланувчи воситалардан бири саналади.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба