Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИДА ФАҚР КОНЦЕПТИНИНГ БАДИИЙ ФУНКЦИЯСИГА ДОИР

Nodir RamazonovTashkent State Law University
ABI

Аннотация

Ушбу мақолада фақр тушунчасининг Алишер Навоий ижодидаги бадиий талқини масаласи бадиий функционаллик нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Қаҳрамонлар образи маънавий оламининг чуқурлашишида, уларнинг умуминсоний қирра касб этишида фақр тушунчасининг ўрни фактик материаллар воситасида очиб берилган. Фақр тушунчасининг этимологияси ва ривожланиш тарихи кузатилган, фақрнинг диний ва тасаввуфий маъно-мазмунидаги ўзига хос жиҳатлар қайд этилган. Фақр тушунчасининг тасаввуфий ғоядан бадиий образга айланиш тарихи кузатилган, фақр бадиий ғояси ва фақир образининг Шарқ мумтоз адабиётида тутган ўрни таҳлил қилинган. Форсий ва туркий мумтоз адабиётдаги такомил динамикаси кузатилиб, салафлар ижодидаги фақир образининг мумтоз бадиий образлар қаторидаги ўрни ва аҳамиятига доир фикрлар билдирилган. Фақр ғоясининг Алишер Навоий бадиий ижодидаги ўрни қиёсий таҳлил этилиб, фақир образининг шоир асарларидаги ўрни ва аҳамияти унинг лирик мероси, эпик ва насрий асарлари кесимида бадиий функционаллик нуқтаи назаридан тадқиқ этилган ва фақир образи шоир ижодидаги марказий образлардан эканлиги далилланган. Бу ҳол айниқса Навоийнинг лирик меросида яққол намоён бўлиши қайд этилиб, фақир образининг подшоҳ, дунё ва зоҳид сингари образ ва тимсоллар билан қиёсий таҳлили амалга оширилган.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба