Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ЎЗБЕКИСТОН ИМИЖИНИ ОШИРИШДА МИЛЛИЙ ПУБЛИЦИСТИКАНИНГ РОЛИ

Beruniy AlimovUzbekistan State World Languages University
ABI

Аннотация

Ушбу мақолада босма нашр ва публицистиканинг мамлакат имижини оширишдаги роли таҳлил қилинади. Шунингдек, уларнинг асосий вазифаси жамият ҳаётида шу кун, айни замонда юз берган воқеалар, ҳодисалар ҳақида жамиятни хабардор қилиш, ундаги мавжуд масалалар, муаммолар бўйича жамоатчилик фикрини уйғотишдан иборат эканлиги қайд этилади. Публицистика ва матбуот барча оммавий ахборот воситаларининг ўзаги, қон томири бўлгани каби, у ҳозирги оммавий коммуникациялар даврида ҳам медиа макон ва унинг истеъмолчилари, ўқувчилар учун муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Унинг жамият ҳаёти, атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ўзида акс эттириши, таҳлил қилиши ва ўқувчилар аудиторияга таъсиридан иборат ижтимоий функцияларини эътироф этган ҳолда, матбуотнинг мамлакат ички ва ташқи медиа имижини мустаҳкамлаш жараёнидаги ўрни беқиёслигидан холис одам кўз юмолмайди. Мамлакатнинг ташқи медиа макондаги нуфузи авваламбор унинг ички ахборот маконидаги имижининг узвий давоми эканлигини тан олган ҳолда шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, миллий матбуот ва публицистика мамлакат имижини шакллантиришда ўзига хос роль ўйнайди. Бинобарин, Ўзбекистон журналистикаси жаҳон ахборот макони архитектоникасига ҳақли аъзо сифатида киришни истар экан, мақолаларнинг тили, уларнинг яратилиш услуби ва жанрлари ҳам дунё матбуотида қабул қилинган замонавий шакл ва форматларга мослашмасдан иложи йўқ. Матбуот воқеа-ҳодисалар ҳақида ахборот, маълумот етказиш билан чекланмайди, балки мавжуд ҳолатни таҳлил, тадқиқ қилади, хулосалар чиқаради, таклиф-мулоҳазаларни кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этади. Замонавий ўзбек публицистлари жамият равнақи йўлида тўғаноқ бўлаётган муаммоларни дадиллик билан ёзиш, таҳлил қилиш, танқид қилиш борасида ўз сўзларини айтмоқдалар.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба