Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ЭКОЛОГИК МАВЗУДАГИ ЖУРНАЛИСТИК МАТЕРИАЛЛАР САМАРАДОРЛИГИНИНГ РЕЙТИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Nargis KosimovaUzbekistan State World Languages University
ABI

Аннотация

Мақолада оммавий ахборот воситаларининг самарадорлиги тушунчаси, Ўзбекистон экологик сиёсатининг оммавий ахборот воситаларида ёритилишининг самарадорлик кўрсаткичлари, ОАВ самардорлигига аниқ оммавий коммуникация каналларининг таъсири, экологик мавзудаги материаллар рейтингининг ҳолати таҳлил этилади. Муаллифнинг фикрича, журналистикада самарадорлик кўрсаткичларидан бири унинг аудиториясидир. Газета ва журналлар, интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда чоп этилган материалларнинг самарадорлиги айнан уни ўқиган ва муносабат билдирган обуначиларнинг сони билан ўлчанса, радио, телевидениеда тингловчилар ва томошабинлар аудиторияси билан ўлчанади. Иккинчи ҳолатда журналистик материал радиотингловчи ва телетомошабинга етиб бордими йўқми, билиш бироз қийин. Бу фақатгина қайта алоқа, яъни телетомошабиннинг муносабати орқалигини маълум бўлади. Шунингдек, муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикасининг экологик сиёсатини, ОАВда чоп этилаётган экологик мавзудаги материалларни мунтазам равишда кузатиб бораётган инсонлар ўртасида сўровнома ўтказиб, унда респондентлардан “Ўзбекистондаги қайси экологик муаммолар сизни ташвишга солади?”, “Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг фаолиятини қандай баҳолайсиз?”, “Ўзбекистон Экология партиясининг фаолиятини қандай баҳолайсиз?”, “Ўзбекистон ОАВда экологик мавзуни ёритишда нималарга эътибор берилмайди?”, “Ўзбекистон Республикасида экологик сиёсатини ёритишда ОАВнинг ролини баҳоланг”, “Ўзбекистон Республикаси экологик сиёсатини ёритишда журналистлар маҳорати етарлими? Етарли бўлмаса, камчилиги нималарда кўринади?”, “Экологик муаммолар кўпроқ қайси ОАВда ёритилса, аудиториянинг онгига таъсир этади?”, “Экологик муаммолар қайси жанрда ёритилса, уларга нисбатан ижтимоий онг шаклланиб, муаммолар ечими топилади?” каби саволларга жавоб олинган.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба