Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ЙЎЛДОШ ЭШБЕК ШЕЪРИЯТИДА МЕДИТАТИВЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Gulnoza ErnazarovaTashkent State University of Uzbek Language and Literature Named after Alisher Navoi
ABI

Аннотация

Мазкур мақолада ўзбек модерн шеъриятида кўзга ташланаётган ўзига хос хусусиятлар янги авлод шоири Йўлдош Эшбек ижоди мисолида таҳлил этилган. Хусусан, истеъдодли шоирнинг “Йиғлаётган қиз” тўпламига кирган “Руҳ”, “Диний”, “Эй осмон”, “Фалакда не бўлмоқда”, “Инсон”, “Афина”, “Қабристон”, “Сунбула”, “Шод”, “Ой” шеърларидаги поэтик янгиланишлар аниқланган. Бинобарин, Йўлдош Эшбек шеърияти зоҳиран европа андозалари руҳида яратилган бўлса-да, уларда ботинан мумтоз Шарқ адабиёти, ХХ аср ўзбек шеъриятининг замонавий шоирлари ижодидаги ижодий анъаналар тадриж этади. Мақолада шоир шеъриятига хос модернистик бадиий ифоданинг тўрт асосий ўзандан сув ичгани, улардан таъсирлангани ва ўзлаштирилиб, оригинал бадиий ижод намунаси сифатида яратилгани асослаб берилди. Кези келган ўринларда адабиётшунос олимларнинг модернизм ва модерн шеърият хусусидаги фикрларига муносабат билдирилди.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба