ФОРС ТИЛИДА ҚЎШМА ФЕЪЛЛАРНИНГ ЯСАЛИШ УСУЛЛАРИ ВА УНДА ЎЗЛАШМА СЎЗЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
Аннотация
Аннотация. Мақола форс тилида энг муҳим грамматик категориялардан бири — қўшма феъллар ясалиши таҳлилига бағишланган. Унда қўшма феъл ясалишининг қатор моделлари келтирилиб, форс тилидаги қўшма феълларнинг ясалиш структураси аниқланди, уларнинг таркибий қисмлари ҳамда структур-семантик типологияси тадқиқ этилган. Мақолада қўшма феълларнинг таркибий қисмлари, содда феълларни “парчалаш”, “бўлиш” орқали қўшма феъллар ясалиши, бундай қўшма феълларнинг биринчи компоненти сифатида ўша асос қилинган феълнинг (ўзак) негизи, сифатдош шакли, ҳаракат номи хизмат қилиши, мазкур қўшма феълларни уларнинг ясалишига асос бўлган содда феъллар билан ўзаро семантик муносабатига кўра қатор гуруҳларга ажратиш мумкинлиги ёритилган. Шунингдек, қўшма феъл ясалишида ўзлашма сўзларнинг ўрни тадқиқ этилиш асносида форс тилида қўшма феълларни ўзлашма сўзлар иштирокида ясалиш муаммолари ўрганилди. Маълумки, араб тилининг форс тилига таъсири катта, шу жиҳатдан қўшима феъллар ясалишида ҳам арабий ўзлашмалар етакчилиги кузатилиши баён этилди. Европа тилларидан ўзлашмалар ёрдамида ҳам форс тилида қўшма феъл ясалиши маҳсулдор саналиб, асосан неологизмларни ифодаловчи ўзлашмалар қўлланиши маълум бўлади.
Ҳали таржима қилинмаган