ЎЗБЕК ХАЛҚ ҚЎШИҚЛАРИ БАДИИЙ СТРУКТУРАСИДА ОБРАЗЛАР ЎРНИ
Аннотация
Мақолада Фердинанд де Соссюрнинг структура ва структурализм назарияси муаммолари таҳлилга тортилган. Ҳар бир маданий ҳақиқат ўзига хос тузилишга эга бўлиб, у объектнинг қисмлари ўртасидаги муносабатлар сифатида тушунилади ва барча тузилмалар тубдан рамзийликка эгалиги боис барча маданий ҳодисалар аниқ (эксплицит) ёки ноаниқ (яширин — имплицит) маънога эга. Структурализм нуқтаи назаридан маданият оламидаги ҳамма нарса ўз хусусиятга эга бўлади: кийим-кечак, мода, ранг, овқат. Бадиий ўзлаштирилган хар қандай табиий борлиқ ўзига хос маънога эга. Мазкур мақола ўзбек халқ қўшиқларида бадиий образларнинг тасвирланишига бағишланган. Асос қилиб олма, беҳи образлари олинган. Улар эксплицит ва яширин-имплицит феноменларини изоҳлаб беради, нима учун ўзбек халқ қўшиқларидаги айнан шу образлар танланганлиги тушунтирилади.
Ҳали таржима қилинмаган