ҲУДУДЛАРНИНГ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ТАЪСИРИГА ТАЙЁРГАРЛИГИНИ БАҲОЛАШ ВА КАРТАДА АКС ЭТТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Аннотация
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлган салбий ҳолатларнинг кишилик жамиятига таъсири кўлами ортмоқда. Дунёнинг етакчи мамлакатларида иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, таъсирини баҳолаш бўйича изланишлар ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида бошланган бўлиб, бугунги кунда тадқиқот натижалари интернет тармоқларида барча фойдаланувчилар учун бепул эълон қилинади. Мамлакат бўйича бир қанча ўлчовларнинг ўртача кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилган бу рейтингда Ўзбекистон заиф ҳудудлар қаторидан жой олган бўлиб,. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида шароит бир хил эмаслиги сабабли бу кўрсаткич барча вилоятларни реал баҳолаш имконини бермайди. Ушбу мақолада мамлакатимиз маъмурий-ҳудудий бирликларининг иқлим ўзгариши тасирига тайёргарлик даражаси баҳоланган ва вилоятлар кесимида картаси яратилган.
Ҳали таржима қилинмаган