Ген-модификацияланган соянинг лаборатория ҳайвонлари иммун тизими кўрсаткичларига таъсирини қиёсий баҳолаш
Аннотация
Тадқиқот мақсади тажрибавий тадқиқотлар асосида лаборатория ҳайвонлари иммун тизим асосий кўрсаткичларига ГМ-соя таъсирини қиёсий ўрганиш ва баҳолаш бўлди. Аниқланишича, ГМ-соя истеъмол қилган ва истеъмол қилмаган лаборатория ҳайвонлари иммун тизим кўрсаткичларининг 77,8% ида ишонарли ўзгаришлар аниқланди, улар турли йўналишларда бўлиб, иммун тизимга таъсир даржасини белгилаб берди. Олинган кўрсаткичлар иммун тизимида зўриқиш борлиги кўрсатди.ГМ-сиз соя истеъмол қилган ва қилмаган оқ зотсиз каламушлар иммун тизими кўрсаткичларида фарқ қилувчи ўзгаришлар кузатилмади. Тажрибада иммунодефицит чуқурлилик даражасини баҳолаш усули ёрдамида ГМ-соя таъсири яққол кузатилган иммунокомпетент ҳужайралар қуйидагилар эканлиги аниқланди: СД3+-ҳужайралар (1,0:0,96:0,88); СД8+-ҳужайралар (1,0:1,12:1,69); СД16+-ҳужайралар (1,0:0,91:0,68); СД95+-ҳужайралар (1,0:0,95:0,58); НФФ (1,0:0,91:0,70). Ушбу параметрлардаги ўзгаришлар иммун тизимидаги дефицитни кўрсатиб берувчи иммунологик дисбаланс ва иммунодефицит чуқурлилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш имконини бериши исботланди. Тадқиқот мақсади тажрибавий тадқиқотлар асосида лаборатория ҳайвонлари иммун тизим асосий кўрсаткичларига ГМ-соя таъсирини қиёсий ўрганиш ва баҳолаш бўлди. Аниқланишича, ГМ-соя истеъмол қилган ва истеъмол қилмаган лаборатория ҳайвонлари иммун тизим кўрсаткичларининг 77,8% ида ишонарли ўзгаришлар аниқланди, улар турли йўналишларда бўлиб, иммун тизимга таъсир даржасини белгилаб берди. Олинган кўрсаткичлар иммун тизимида зўриқиш борлиги кўрсатди.ГМ-сиз соя истеъмол қилган ва қилмаган оқ зотсиз каламушлар иммун тизими кўрсаткичларида фарқ қилувчи ўзгаришлар кузатилмади. Тажрибада иммунодефицит чуқурлилик даражасини баҳолаш усули ёрдамида ГМ-соя таъсири яққол кузатилган иммунокомпетент ҳужайралар қуйидагилар эканлиги аниқланди: СД3+-ҳужайралар (1,0:0,96:0,88); СД8+-ҳужайралар (1,0:1,12:1,69); СД16+-ҳужайралар (1,0:0,91:0,68); СД95+-ҳужайралар (1,0:0,95:0,58); НФФ (1,0:0,91:0,70). Ушбу параметрлардаги ўзгаришлар иммун тизимидаги дефицитни кўрсатиб берувчи иммунологик дисбаланс ва иммунодефицит чуқурлилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш имконини бериши исботланди.
Ҳали таржима қилинмаган