НЕЙМИНГ: ТИЛДА НОМ ЯРАТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Аннотация
Мақолада нейминг технологиясининг мақсади, вазифалари, ном яратишнинг лингвистик асослари, номларга қўйиладиган талаблар, номларнинг семантик-функционал хусусиятлари, ўзбек тилида ном яратишнинг миллий-маданий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди. Ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ объектлари, маҳсулотлар, уларнинг маркаси (бренди)га берилган номларда нафақат маҳсулот ҳақидаги маълумотлар жамланиши, балки у ҳақидаги тил эгаларининг миллий-маданий қарашлари, тасаввурлари ифода топиши лозимлиги, ном орқали инсон тафаккурида маҳсулотга хос энг муҳим жиҳатлар тасаввури шаклланиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида хулосалар баён этилди. Шу билан бирга, ном яратишнинг технологик механизмлари бўйича тавсиялар берилди. Ўзбек тили мисолида миллий тилларга хос ном яратиш моделлари ишлаб чиқилди.
Ҳали таржима қилинмаган