Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУСТАЗОД ЖАНРИ

Shahnoza Muhitdinovna RakhmonovaTashkent State University of the Uzbek Language and Literature named after Alisher Navoi
ABI

Аннотация

Шеърий асар вазнини белгиловчи асосий омиллардан бири, бу — лирик жанрдир. Ижодкор муайян асари учун вазн танлар экан, унинг қайси жанрда яратилишини ҳам назарда тутади, чунки ҳар бир жанр ўз вазн доирасига эга бўлади. Баъзи жанрларнинг вазн имкониятлари кенг бўлиб, улар аруз тизимининг исталган вазнида битилиши мумкин, баъзи жанрлар эса аввалдан белгилаб қўйилган вазнлар доирасида битилади. Аввалдан белгилаб қўйилган вазнлар доирасида битилган лирик жанрлардан бири мустазоддир. Мақолада Алишер Навоий, Евгений Бертельс ва кейинги давр арузшунос олимларнинг мустазод ҳақидаги фикрлари қиёслаб ўрганилган. Шунингдек, мустазод жанрининг ХХ аср иккинчи ярми ўзбек шеъриятидаги ўрни ва аҳамияти хусусида фикр юритилган. Жанрнинг вазн хусусиятлари, ўлчов имкониятлари ўрганилган, вазн ва мазмун мутаносиблиги масаласи ойдинлаштирилган. Жумладан, Собир Aбдулла ижодида мустазод жанри янги шаклларининг вужудга келганлиги, ноанъанавий тарзда — тўлиқ мисра биринчи ва тўртинчи қаторда, ярим мисралар эса иккинчи ва учинчи қаторда келиши билан боғлиқ жиҳатларга ойдинлик киритилган. Бу даврда ижод қилган шоирлар — Чустий ва Чархий мухаммас-мустазодлари кўриб чиқилган. Чархийнинг мужтасс баҳрида ёзилган мухаммас-мустазоди таҳлил қилинган. Мавлоно Ҳабибий, Эркин Воҳидов ижодидаги мустазодлар ҳам ўрганилган.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба