Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ТАЪЛИМГА ОИД ЛЕКСЕМАЛАР ТЕЗАУРУСИ

Nargiza Bakhtiyarovna RashidovaTashkent State University of Uzbek Language and Literature named after Alisher Navoi
ABI

Аннотация

Ушбу мақолада ўзбек тилининг таълим соҳасига оид арабизмлар семантикасида содир бўладиган жараёнларнинг компьютер луғатлари ҳисобланган тезаурусларда акс этиш даражаси ҳақида сўз юритилди. Тезаурус таркибида сўзлар алфавит шаклида эмас, тематик гуруҳларга ажратиб берилади. Мақолада оддий луғатлар ва тезауруслар ўртасидаги фарқли жиҳатлар ёритилган. Ривожланган давлатлардаги тил корпуслари, миллий корпуслар, тезауруслар учун материал сифатида хизмат қилади. Тезаурус ўзига хос хусусиятлар асосида шаклланиши ва катта ҳажмли материални қамраб олиши билан фарқланади. Мазкур луғатда турли семантик муносабатлар ҳам акс этади. У ўз ичига от, феъл, сифат, равиш туркумига оид сўзларни қамраб олади. Шунингдек, унда ҳар бир сўзнинг асл ва кўчма маънолари ёритилади. Тезауруслар ёрдамида лексемаларнинг семантикасини ҳамда фонетик, лексик, грамматик ҳусусиятларини аниқлаш мумкин. Таълим соҳасига оид арабизмлар тезауруси арабча лексемаларнинг ўзбек тили доирасидаги семантик ўзгаришларини ёритишга хизмат қилади, лексемалардаги шаклий ва семантик муносабатларни акс эттиради. Шунингдек, семантик маънони ташкил қилувчи семалар ўртасидаги алоқадорликни кўрсатади. Арабизмларнинг луғавий ва кўчма маънолари таҳлили ўзбек тили доирасидаги семантик ўзгаришларни таҳлил қилишда аҳамиятлидир. Ўзбек тилидаги таълимга оид арабизмлар тезауруси шу типдаги бошқа тезаурусларни шакллантиришда асос вазифасини ўтайди.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба