Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ҲАМИД АРАСЛИ — НАВОИЙШУНОС

Ozoda TAJIBAEVATashkent State University of Uzbek Language and Literature named after Alisher Navoi
ABI

Аннотация

Озарбайжон ва ўзбек халқининг бадиий адабиёт, ижодий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари узоқ асрларга бориб тақалади. Адабий таъсир, адабий алоқалар марказида турувчи Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий ижоди, Навоий ижоди ва озарбайжон адабиёти масалалари ҳар икки адабиётшуносликнинг муҳим тадқиқот объекти ҳисобланган. Кўзга кўринган олимлар қиёсий таҳлил асосида кўплаб илмий кузатишлар олиб бордилар, адиблар ижодий меросини ўрганишга салмоқли ҳисса қўшдилар. Филология фанлари доктори, академик Ҳамид Араслининг самарали меҳнати алоҳида диққатга сазовор. Мақолада озар олими Ҳамид Араслининг навоийшуносликка қўшган ҳиссаси ёритилган. Навоий таваллудига бағишланган конференциялардаги иштироки кўрсатилган. “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Адабий мерос” журналларида эълон қилинган мақолалари кузатилиб, олимнинг “Навоий ва Озарбайжон адабиёти”, “Навоий меросини ўрганиш тарихидан” каби мақолалари таҳлил қилинган. Ҳ. Арасли тадқиқотларидаги муҳим далиллар, маълумотларнинг илмий қиммати далилланган. Навоийнинг озарбайжон тазкирачилигига таъсири, “Сабъат абҳур” асарининг муаллифини аниқлашдаги фикрлари ёритилган. Ўзбек олимлари билан илмий ҳамкорлиги, навоийшуносликка қўшган ҳиссаси кўрсатилган.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба