Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

Бадиий таржимада гендер тадқиқотлар ва лингвистик йўналишлар

Тоштемир АлимовЎқитувчи, Қарши давлат университети, Қарши, Ўзбекистон
ABI

Аннотация

Бадиий таржимада гендер тадқиқотлар ва лингвистик йўналишлар мақоласида, жамиятда эркак ва аёлнинг хулқ-атвори, уларни дунёни идрок этиши ижтимоий сабаблар билан изоҳланади ва гендер атамаси билан белгиланиши кўриб чиқилади. Жинс биологик омиллар, гормонал ҳолатдир, гендер эса жамият томонидан аёллар ва эркаклар ижтимоий модели сифатида яратилади, бу уларнинг жамиятдаги оила, сиёсий тузилма, иқтисодиёт, маданият, таълим ва бошқаларда ижтимоий мавқеи ва ролини белгилайди. Жинс ва гендер бизнинг назаримизда инсон ҳаётида қарама-қарши қутбларда жойлашган. Бу одамнинг жинсига мос равишда жамиятдаги ижтимоийлашувининг ўзига хос натижасидир. Эркаклар ва аёллар жамиятнинг маданий маҳсулотидир. Бадиий таржимада жинс ва гендер тушунчаларини фарқлаш ва асарда гендер терминларини тўғри талқин қилиш бу таржимоннинг ижтимоий жараёнларни тушунишни янги назарий даражасига чиқишни англатади. Ишнинг мақсади: бадиий таржимада гендер тадқиқотларининг бошқа ижтимоий йўналишлар доирасидаги ўрнини аниқлашдан иборатдир.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар