Ўзбекистон ва Франция савдо - иқтисодий ҳамкорлиги хусусиятлари
Аннотация
Мазкур мақоланинг тадқиқот объекти Ўзбекистон ва Франция иқтисодий ҳамкорлигининг замонавий ҳолати ҳисобланади. Мавзу икки мамлакат ўртасидги ўзаро савдо кўрсаткичлари динамикаси, бизнес структураларнинг қўшма фаолияти, француз компанияларининг Ўзбекистон реал иқтисодиётига кириб келиш тенденциялари каби масалаларнинг қиёсий ва миқдорий, шунингдек тизимли таҳлили орқали очиб берилган. Тадқиқот жараёнида Ўзбекистон-Франция савдо-иқтисодий муносабатлари ривожланган ва ривожланаётган давлатларга хос бўлган анъанавий “донор ва реципиент”, яъни “инвестор / ҳомий ва дебитор” ҳамкорлик схэмасидан фарқли равишда, мазмунан комплекс ривожланаётгани ҳамда катта бўлмаган савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўрсаткичларига қарамасдан, нисбатан барқарор ўсиш истиқболига эга эканлиги маълум бўлди. Иқтисодий ҳамкорлик бутун ўзбек-француз ҳамкорлигига хос бўлган ўтиш, яъни устувор ва энг оптимал соҳаларни белгилаб олиш босқичида эканлиги аниқланди.
Ҳали таржима қилинмаган