Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ РОМАНЛАРИ САРЛАВҲАСИНИНГ СТРУКТУР ТАҲЛИЛИ

Bahor TuraevaUzbekistan State World Languages University
ABI

Аннотация

Мақолада атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг “Асрни қаритган кун”, “Қиёмат”, “Тоғлар қулаётган замон” (“Абадий қаллиқ”), “Кассандра тамғаси” (“Охирзамон нишоналари”) романларининг сарлавҳаси структур таҳлил қилинган. Бадиий асарга ном беришда ёзувчининг ижодий мақсади, романлар сюжети ва композицияси унсурларининг сарлавҳа моҳиятини очишдаги ўрни изоҳланган. Ёзувчининг турли жанрларда яратган асарларига ном беришда аҳамиятли бўлган мезонлар таснифланган ҳамда бадиий замон ва бадиий макон маъносини англатган сарлавҳалар алоҳида тадқиқ этилган. Тадқиқ жараёнида структур метод тамойиллари татбиқ этилиб, асарлар сарлавҳаси тасвирланган воқеа-ҳодисаларга мутаносиблиги, сарлавҳанинг мазмун-моҳиятини очишда ҳар бир сюжет чизиғи нечоғли йўналтирилгани аниқланган. “Плаха” (1986) (“Қиёмат”)дан ташқари уч романида иккитадан ном қўйилган: “И дольше века длится день” (“Буранный полустанок”) (1980); “Тавро Кассандры” (“Из ересей XX века”) (1994); “Когда падают горы (Вечная невеста)” (2006). Бу усул ҳам адиб маҳоратининг ўзига хослигига далилдир.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба