Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЛИСОНИЙ ТАБИАТИ

Vaxobjon AMANOVUzbekistan State World Languages University
ABI

Аннотация

Мазкур мақолада испан ва ўзбек тилларидаги valores de la humanidad — умуминсоний қадриятларнинг лингвомаданий хусусиятлари қиёсий аспектда ўрганилган. Хусусан, умуминсоний қадриятлар лингвистик табиати аксиологик дунёқарашнинг лисоний олам тасвири таркибий қисми сифатида тадқиқ этилган. Жумладан, испан ва ўзбек лисоний манзараларида valores de la humanidad — умуминсоний қадриятлар тизимининг лингвистик ва онтологик мезонларини илмий-назарий асослаш, экспериментал метод орқали тил вакиллари лисоний онгида умуминсоний қадриятларнинг намоён бўлиш хусусиятларини аниқлаш тадқиқот вазифасига киради. Таҳлиллар натижасида умуминсоний қадриятлар концепциясининг асосий тамойилларини қуйидагича белгилаш мумкин: қадриятларнинг умумий сони кўп эмас; барча инсонлар жамият аъзоси сифатида бир хил қадриятларга эга, лекин уларнинг намоён бўлиши даражаси турлича; қадриятлар бир тизимга уюшган. Испан ва ўзбек миллатининг аксиологик онгида умуминсоний қадриятлар тизимини аниқлаш мақсадида ўтказилган ассоциатив эксперимент натижаларини умумлаштириб, натижаларнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичига кўра, умуминсоний қадриятлар ўртасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар аниқланди. Оила, ватан, меҳнат, бағрикенглик, дўстлик, меҳмондўстлик тушунчалари ҳар икки миллат учун олий қадрсавоб, дуо, сабр, номус, садақа, маҳалла, қўшничилик, дин, меҳнат каби ассоциативларнинг қўлланилиши икки тил доирасида умуминсоний қадриятлар концептуал майдонининг фарқли жиҳатларини кўрсатди. Ўтказилган ассоциатив эксперимент натижалари ва фактик материаллар таҳлили асосида испан миллатига хос бўлган гедонистик характернинг вақт билан боғлиқ ҳолда лисоний олам тасвирида ўзига хос тарзда ифодаланиши мисоллар орқали асосланди.ият сифатида талқин қилиниши кузатилди. Испан респондентлари томонидан вақт, мусиқа, бирдамлик, табассум, таълим, карьера, жонивор, садоқат, севги, қонун каби ассоциативлар, ўзбек респондентлари томонидан никоҳ,

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба