Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

9-11-синф ўқувчиларининг инглиз тилида грамматик компетенциясини ривожлантириш бўйича тажриба-синов ишларининг мазмуни, мақсад ва вазифалари

Феруза Эркуловатаянч докторант, Наманган давлат университети, Наманган, Ўзбекистон
ABI

Аннотация

Тадқиқотнинг тажриба-синов ишларини олиб боришда 9-11-синф ўқувчиларининг инглиз тилида грамматик компетенциясини ривожлантириш самарадорлигини оширишга асосий эътибор қаратилди. Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар республикамиздаги ўрта умумтаълим мактаблари 9-11-синф ўқувчиларининг инглиз тилида грамматик компетенциясини ривожлантириш технологияси ва натижаларини баҳолаш кўрсаткичларини такомиллаштиришга хизмат қилди. Тажриба-синов майдончалари сифатида Бухоро вилояти, Бухоро тумани 2-37-ўрта умумтаълим мактаблари, Фарғона вилояти, Риштон тумани 27-ўрта умумтаълим мактаби, Бўстон тумани 22-ўрта умумтаълим мактаби, Наманган вилояти, Чортоқ тумани 53-ДИУМ, Мингбулоқ тумани 4-15-ўрта умумтаълим мактаблари танлаб олинди. Тажриба-синов ишлари мазкур таълим муассасаларида 2017-2018, 2018-2019, 2019-2020 ва 2020-2021 ўқув йиллари мобайнида ўтказилди.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба