Ҳаракатли ўйинлар – болалар жисмоний фаоллигини оширишининг муҳим воситаларидан биридир
Аннотация
Тақдим этилаётган мақолада ҳаракатли ўйинлар болалар жисмоний фаоллигини оширишининг муҳим воситаларидан бири эканлиги ҳақида урғу берилган. Танланган ҳаракатли ўйинлар болаларни бошқаради ва уларни узоқ вақт давомида иштирок этишга мажбур этади, уларда катта қизиқиш уйғотиб жисмоний фаоллигини оширади ҳамда ҳаракат ва ҳаракат амаллари учун энг яхши восита бўлиб хизмат қилади. Ўйинлар болаларни ўзига жалб қилиб завқлантиради, уларнинг ёш хусусиятларига мос келади, тақлид қилиш, фаоллик ва эркинликка бўлган эҳтиёжини қондиради. Мактаб ёшидаги болалар бундай ўйин шаклларига алоҳида қизиқиш билдирадилар, уларда атрофдаги реал воқеликни фантастик тарзда идрок этиш элементлари мавжуд бўлиб, спорт ўйинларига изчил ўтишни таъминлайди. Биз жисмоний тарбия жараёнида кенг қўлланиладиган ҳаракатли ўйинларнинг таснифини ишлаб чиқдик.
Ҳали таржима қилинмаган