Янги Ўзбекистон ер сиёсатининг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифалари
Аннотация
Ушбу илмий мақолада монографик тадқиқот ва таҳлилий усуллардан фойдаланилган ҳолда ер муносабатларининг жамият ривожланишидаги ўрни, уни тартибга солишнинг давлат ва бозор жиҳатлари ҳар томонлама асосланган тарзда кўрсатиб берилган; мамлакатнинг ер тузуми ердан фойдаланиш бўйича давлат томонидан ўрнатиладиган маълум бир тартиб эканлиги эътироф этилади; ер сиёсати ердан фойдаланиш, эгалик қилиш ва тасарруф этиш бўйича турли ердан фойдаланувчи субъектлар ўртасидаги муносабатлар эканлиги, мамлакатнинг ер тузумини тартибга солишга доир фаолият эканлиги кўрсатиб берилади; Янги Ўзбекистон ер сиёсатининг асосий кўринишлари, мақсад ва вазифалари аниқ фактлар асосида ёритиб берилади; мамлакатда ер сиёсатини муваффақиятли олиб боришда аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, камбағалликни ва ишсизликни тугатиш муҳим вазифалардан бири эканлиги ҳамда бунда республика раҳбарияти ва ҳуқумати томонидан қабул қилинаётган қатор меъёрий ҳужжатларнинг аҳамияти келтирилган.
Ҳали таржима қилинмаган