Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА МАЖБУРИЯТЛАР ҲИСОБИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА ЮРИТИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ирода ИбрагимоваTashkent State University of Economics Kurbanov JonibekЖонибек Қурбонов
ABI

Аннотация

Ушбу мақолада Республикамиз тижорат банклари фаолиятида мажбуриятлар ҳисоби ва аудити муаммоларни аниқлаш ва унинг муаммоларининг ечимини топиш, мамлакатимизда банкларда мажбуриятлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида юритиш натижасида халқаро банк амалиётига мос келувчи банкларда мажбуриятлар ҳисобини ташкил қилиш орқали банк мажбуриятларини оптимал даражада шаклланиши, ҳисобини юритишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.Тижорат банкларида мажбуриятлар ҳисобини юритишни тўғри ташкил этилиши тижорат банкларининг самарали ишлаши ва иқтисодий жиҳатдан барқарор бўлишини таъминлайди. Тижорат банклари баланси пассивининг асосий қисмини мажбуриятлар ташкил этиб, улар деярли 85-90 фоиздан иборат бўлади. Мазкур мақолада тижорат банкларида банк мажбуриятлари ҳисобининг тўғри юритилиши бўйича методикасини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотлар баёни келтирилган. Бу бўйича берилган таклиф ва тавсиялар ТИФ “Миллийбанк” АЖ да бухгалтерия ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўллаш учун қабул қилинган. Тадқиқотлар натижасида тижорат банкларида мажбуриятлар ҳисобини ташкил қилишга доир муаллиф томонидан тавсиялар ишлаб чиқилган.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба