Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

“СИФАТЛАР” БОРАСИДАГИ БАҲСЛАРНИНГ ТАРИХИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Jahongir TohirovSenior lecturer of the International Islamic Academy of Uzbekistan, PhD. A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent
The Maturidiyyajournal2023ba
ABI

Аннотация

Ушбу мақолада Аллоҳнинг сифатлари уларнинг турлари, хусусан Аллоҳнинг муташобеҳ кайфиятсиз сифатлари ва уларнинг таснифланиши борасида “мутақаддим" ва “мутааххир" уламоларнинг фикрлари ҳамда мотуридийя ва ашъарийя мактабларининг қарашлари ва улар орасидаги тафовутлар борасида сўз боради.Шунингдек мужассималар, мўътазилалар каби бир қанча адашган фирқаларнинг қарашларига Аҳли сунна уламолари томонидан билдирилган кескин раддиялар ёритилган. Мотуридийлар ва ашъарийлардан иборат аҳли сунна олимлари Аллоҳнинг сифатлари борасида “У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир” оятини асос қилиб олганлар. Унга нолойиқ бўлган сифатлардан поклаганлар (танзиҳ). Аҳли суннанинг таъвилга мурожаат қилишларига эса, умматнинг "куфр", "илҳод" ва "тажсим" каби иллатларга тушиб қолиш хавфи туртки бўлган. Зеро, Аллоҳни яратиқларга ўхшатиш, унга аъзоларни нисбат бериш барча даврларда айрим фирқаларнинг қуроли бўлиб келган. Зотан, улар ўз фитналарида исломга янги кирган ажам халқларнинг аввалги эътиқодларидан қолиб кетган тасаввурлардан усталик билан фойдаланганлар.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба