Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини касалхонадан ташқари пневмонияларда ташхислашни оптималлаштириш

Д.А. ЖумановTashkent Medical AcademyШ.Х. БакиеваTashkent Medical Academy
ABI

Аннотация

Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари яллиғланиш касалликлари касалхонадан ташқари пневмония (КТП)ли беморларда кўп ҳолатларда кузатилади. Бироқ пастки нафас йўллари (ПНЙ) касалликлари симптомларининг устунлиги ҳисобига юқори нафас йўллари (ЮНЙ) касалликлари симптомлари эътибордан четда қолади. Шу сабабли ҳам касалхонадан ташқари пневмония ривожланиши, клиник кечишида муҳим аҳамиятга эга бўлган бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликлари ўз вақтида ташхисланмайди. Касалхонадан ташқари пневмонияли беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини ташхислаш мақсадида анамнез маълумотлари, бурун эндоскопияси ва бурун ёндош бўшлиқлари 3 D рентгенографияси ўтказилди. Юқори ва пастки нафас йўларининг ўзаро чамбарчас боғлиқлигини инобатга олган касалхонадан ташқари пневмония ва риносинуситларнинг оғирлик даражаларига кўра беморларни самарали эрта ташхислаш тадбирлари ишлаб чиқилди.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба