Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ШАҲАРЛАР ВА БОШҚА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИДА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ЭКОЛОГИК-ҲУҚУҚИЙ ТАЛАБЛАРИ

Гўзал УзаковаHead of the Environmental Law Department of Tashkent State University of Law, DSc,
ABI

Аннотация

Мақолада аҳоли пункти тушунчаси илмий-назарий тушунчалар ва амалдаги қонун ҳужжатлари асосида очиб берилган. Муаллиф аҳоли пунктларини турларга бўлишда ўзининг мустақил ёндашувини ишлаб чиққан. Шунингдек, аҳоли пунктларининг юридик тавсифи ва табиати очиб берилган. Мақолада шаҳарлардаги асосий экологик муаммолар ўрганилган, уларни ҳал қилиш масалалари БМТнинг Шаҳарларни ривожлантириш бўйича янги дастури (Хабитат III) доирасида кўриб чиқилган. Муаллиф аҳоли пунктларида атроф муҳит сифатини таъминлаш, экологик меъёрларга қатъий амал қилиш ва шу йўл билан инсоннинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратган. Бунда барқарор ривожланишнинг муҳим шартларидан бири сифатида – шаҳарлар ривожланишининг экологик, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатларининг уйғунлигини таъминлаш зарурлиги илмий жиҳатдан асосланган. Муаллиф ишлаб чиқариш, саноат, қурилиш соҳаларини экологизациялаш, аҳоли пунктларидаги акустик таъсир, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг экологик-ҳуқуқий талаблари, сув ресурслари ва аҳоли саломатлигини сақлаш билан боғлиқ санитария нормаларига риоя қилиш масалаларини илмий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилган. Мақолада Ўзбекистон Республикасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан жамоатчилик вакилларини кенг жалб қилган ҳолда шаҳарларнинг “экологик рейтинги”ни юритиш тартибини жорий этиш зарурати асослаб берилган. Мавзу доирасида амалга оширилган татқиқот натижасида илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган хулосалар ишлаб чиқилган.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар