НУСАЙР ИБН ЯҲЁ БАЛХИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ
Аннотация
Мазкур мақола IХ асрнинг таниқли ҳанафий фақиҳи Нусайр ибн Яҳё Балхий ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган. Нусайр ибн Яҳё ўз даврининг етук олимларидан бири бўлиб, фиқҳ, ақида, усул ал-фиқҳ ва бошқа исломий фанлар ривожига улкан ҳисса қўшган. У Абу Ҳанифа ва унинг шогирдлари – Муҳаммад Шайбоний, Абу Юсуф каби олимларнинг таълимини давом эттирган ва шу орқали ҳанафийлик мазҳабининг кенг ёйилишига ёрдам берган. Мақолада унинг илмий фаолияти, Балх шаҳридаги илмий муҳит ва ҳанафийлик таълимотининг минтақадаги тарқалиши хусусида батафсил маълумот берилади.Шунингдек, мақолада Нусайр ибн Яҳёнинг асосий устозлари ва шогирдлари ҳақида маълумотлар, уламолар силсиласи келтирилган бўлиб, бу илмий шажара орқали ҳанафийлик мактабининг Мовароуннаҳрдаги таъсири чуқур ёритилади. Манбаларга асосланиб, Нусайр ибн Яҳё Балхийнинг Мотуридийлик ақидавий мактаби ривожига қўшган ҳиссаси айниқса, Имом Абу Мансур Мотуридий устозларидан бири сифатида тутган ўрни ёритилган. У ўз даврида фақиҳ ва мужтаҳид сифатида танилиб, фиқҳий масалаларда кенг кўламли илмий ишларни амалга оширган.Мақола тарихий манбалар, табақот ва таржимаи ҳол асарларига асосланиб ёзилган бўлиб, унда Нусайр ибн Яҳё ҳақида камдан-кам учрайдиган маълумотлар, жумладан унинг Балхдаги фаолияти, шариат илмларидаги ўрни ва фиқҳий мунозаралар келтирилган. Мақола ислом тарихидаги Мовароуннаҳр уламоларининг ролини ёритишга қаратилган ва ҳанафийлик таълимоти тарихи билан қизиқувчилар учун муҳим илмий манба сифатида хизмат қилади.
Ҳали таржима қилинмаган