ХОРАЗМНИНГ ЎРТА АСР БРОНЗА КЎЗГУЛАРИ
Аннотация
Мақолада Хоразмнинг ўрта асрларга оид ёдгорликларидан қайд қилинган бронза кўзгуларитаҳлил этилди. Мавзунинг хронологик чегараси VI–XIV асрлар билан белгиланади. Хоразмёдгорликларидаги бронза кўзгуларининг келиб чиқиши қўшни минтақалардаги ўхшаш тур-лари қиёслаш асосида ўрганилди. Бронза кўзгулардаги трансформацион ўзгаришлар, янгили-клар аниқланди ва нақшларда безатилиш жиҳатларига кўра таснифланди. Хоразмнинг VI–XIасрлардаги ёдгорликларидан нақшсиз, қадимги анъаналар асосида тайёрланган кўзгулар то-пилган. Айниқса, Хоразмда XII–XIV асрларда геометрик, ўсимликсимон нақшларда безатил-ган ва зооморфли бронза кўзгулар кенг тарқалади. Бу даврда турли хил шакллардаги бронзакўзгуларнинг Хоразмга кириб келишида Олтин Ўрда ва Шарқий Европа кўчманчилар билансавдо-иқтисодий ҳамда маданий алоқалари асосий омил бўлиб хизмат қилади. Хоразмга им-порт сифатида кириб келган бронза кўзгуларнинг баъзи шакллари маҳаллий заргарлар томо-нидан ўзлаштирилади. Ўрта асрлардаги бронза кўзгуларнинг Хоразм ижтимоий ҳаётидагирамзий, эстетик, магик хусусиятлари ва илоҳий вазифалари тўғрисида тарихий маълумотлар-ни беради. Мақолада бронза кўзгуларнинг Хоразм моддий ва маънавий маданиятида тутганўрни ва аҳамияти ёритилди.
Ҳали таржима қилинмаган