Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙНИНГ СИЁСИЙ-БОШҚАРУВ СОҲАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ

Mirzaqul NORQOBILOVNavoi State Pedagogical Institute Docent of the Department of History. Ibn Sino str. 45, 210100, Navoiy
The Maturidiyyajournal2025ru
ABI

Аннотация

Мақолада Иккинчи Ренессанс даврининг буюк мутафаккири Саъдуддин Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-ақоид” асарида келган айрим ижтимоий ҳолатлар нақлий ва ақлий далиллар асосида ёритилган. Хусусан, ишбошилар ва уларга бўйсунувчилар ўртасидаги муносабатнинг қиёсий таҳлили тарихий контекст ҳамда бугунги кун нуқтаи назаридан тадқиқ қилинган. Ўзбекистонда сиёсий-бошқарув соҳасида олиб борилаётган бугунги демократик ислоҳотлар замирида халқнинг дарду ташвиши, муаммоли ҳолатларини англаб етадиган, уни бартараф этишга қодир бўлган раҳбар кадрлар масаласи давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида эътироф этилди. “Замонавий ишбоши”ларда асрлар оша қадр топган тарихий анъаналар ва бугунги дунё замонавий билимларининг уйғунлигини таъминлаш объектив зарурият сифатида баҳоланади. Бу эса, жамиятда тез суръатларда “ҳалол вакцинация” жараёнининг юксалишига хизмат қилади. Ислом феномени негизида пайдо бўлган Тафтазоний маънавий меросининг халқлар ва миллатлар ўртасида ижтимоий тотувликни таъминлашдаги аҳамияти мазкур мақолада диалектик қарашлар асосида ёритилган. Жумладан, минтақаларнинг исломлашиш жараёнида пайдо бўлган деструктив оқимларнинг асоссиз фикрларига қарши жамиятда ижтимоий мувозанатни таъминлашга хизмат қиладиган ғоялар ҳақида сўз боради. Мутафаккир Тафтазонийнинг ҳеч қачон замон ва макон танламайдиган конструктив қарашлари жамиятда истиқомат қилаётган ижтимоий қатлам вакиллари ҳаётининг бир маромда юксалиши, уларда муросасозлик (консенсуслик) масалаларининг тараққий этишига хизмат қилади. Мазкур жараён, давлат ва жамиятнинг, унда яшовчи инсонларнинг манфаатларида юзага келган мувозанат ва консенсус ҳолати зарурият нуқтаи назаридан бугунги кун учун ҳам аҳамиятли жиҳат ҳисобланади.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар