Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

МАРҒИЛОН ТАРИХИ БИЛАН БОҒЛИҚ ИНОЯТНОМАЛАР

Nodirjon AbdulahatovDocent of the regional center for retraining and advanced training of public education workers of Fergana region. A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent
The Maturidiyyajournal2025tg
ABI

Аннотация

Ушбу мақолада XVIII–XX аср бошларидаги Марғилон тарихининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий масалаларини ўрганишда муҳим манбалардан ҳисобланган, ер-сув ва бошқа кўчмас мулклар билан боғлиқ ҳужжатлар, яъни иноятномалар тўғрисида сўз юритилади. Ушбу иноятномаларнинг ўзига хос муҳим жиҳатларидан бири шундан иборатки, уларда Марғилоннинг узоқ ўтмишига доир тарихий маълумотлар ўз аксини топган. Мақолада аштархонийлар ҳукмдори Субҳонқулихон ва Қўқон хонлари Умархон, Муҳаммад Алихон, Шералихон, Худоёрхон ҳамда Маллахон томонидан Марғилонда истиқомат қилган Имом Ҳаким ат-Термизий авлодларига тархонлик имтиёзи берилгани ҳақидаги XVIII–XIX асрнинг иккинчи ярмига доир ҳужжатлар, нақшбандия тариқатининг пиру муршиди ҳазрат Мир Абдураҳим халфа авлодларига тархонлик имтиёзи берилгани ҳақидаги иноятномалар, Марғилон шаҳридаги “Узун ҳовуз”, “Хонақоҳ”, “Пир Сиддиқ”, “Подшоҳ Искандар” каби масжид-мадрасалар, хонақоҳ ва зиёратгоҳларнинг мутасаддиларига тархонлик имтиёзи берилгани ҳақидаги ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар баён этилган. Ушбу ёрлиқлар нафақат Марғилон, балки Туркистон халқларининг ижтимоий турмушини ўрганиш ва тадқиқ этиш борасида муҳим манбалардан бўлиб хизмат қилади.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба