Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

РЕАБИЛИТАЦИЯ ТУШУНЧАСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ДИНИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

Nodir ShomirzayevCommittee on Religious Affairs, Information and analysis center for studying religious and social processes. 12, Navoi str. 100011, Tashkent
The Maturidiyyajournal2025ru
ABI

Аннотация

Ушбу мақолада дин ниқоби остидаги айрим гуруҳларнинг сафига кириб қолган шахсларни жамиятга қайта мослаштириш (реабилитация қилиш)нинг аҳамияти ва бу борада психолог, исломшунос, диншунос мутахассислар олдига қўйиладиган муҳим вазифалар ҳақида баҳс юритилади. Шунингдек, мутахассисларнинг мазкур тоифадаги шахсларни тарбиялашда эътибор бериши керак бўлган масалалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган. Шу билан бирга, реабилитация тушунчасининг шаклланиши ва диний реабилитациянинг ривожланишига сабаб бўлган омиллар тарихий мисоллар билан таҳлил қилиб ўтилади. Бундан ташқари мақолада инсонпарварлик операцияси доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистондан олиб келинган шахслар билан олиб борилаётган ишлар юридик, тиббий, ижтимоий ва диний реабилитация мисолида ёритилган. Радикал шахслар диний реабилитация масаласига жиддий эътибор қаратиш кераклиги икки даврни ўз ичига олади. 2001 йил 11 сентябрь воқеалари жангариларни дерадикализация қилинишига қаратилган дастурлар ҳамда реабилитация марказларини очилишини тезлаштириб юборгани таъкидлаб ўтилган. Мақолада биринчи реабилитация амалиёти Ўзбекистонда 2000 йилларда экстремист шахсларга нисбатан қўллангани ва бу ҳолат комплекс реабилитация қилиш дастурини бошлаш ҳамда ривожланиш йўлидаги дастлабки қадам бўлиб хизмат қилгани ёритиб ўтилган.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар