Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ЖАМИЯТДА ДИНИЙ МУТААССИБЛИКНИ ВУЖУДГА КЕЛТИРУВЧИ ТУРЛИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ

Bakhodir DaminovCommittee on Religious Affairs, Information and analysis center for studying religious and social processes. 12, Navoi str. 100011, Tashkent
The Maturidiyyajournal2025ru
ABI

Аннотация

Бугунги кунда диний мутаассибликнинг олдини олиш, аҳоли хусусан, ёшларнинг мутаассиб шахслар тузоғига тушиб қолишига йўл қўймаслик кундалик зарурий масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Мутахассислар 2030 йилга келиб дўнёдаги ўта қашшоқ аҳолининг аксарияти қисми ривожланиш ютуқларига путр етказадаган, ўзгарувчан можароли ҳудудларда яшашини таъкидлашмоқда. Шу сабабли, мутахассислар ҳамда турли ақл марказлари томонидан жамият мутаассибликнинг вужудга келтирувчи омилларни аниқлаш борасида қатор изланиш, тадқиқотлар, социологик сўровномалар ўтказиб келинмоқда.Мақолада мутаассиблик атамасининг мазмуни, мутаассибликнинг тарихий, диний, психологик, фалсафий, сиёсий ва социологик каби бошқа омиллар таъсирда жамиятда шаклланиши ва вужудга келиши ёритиб берилган. Хусусан, мутаассиблик замонавий ижтимоий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларини онг­ли равишда шакллантириш орқали турли ғаразли кучларнинг “энг самарали қурол”ларидан бўлиб қолаёт­гани баён қилинган. Шу билан бирга, мақолада жамиятда диний мутаассиблик вужудга келишини ягона партрети мавжуд эмаслиги, уни бир қолибга солиш ва мутаассибликни белгиловчи индекаторларни яратиш турли зиддиятли фикрларни юзага келишига сабаб бўлиши, мутаассиб шахсдаги мавжуд хусусиялар оддий одамларда ҳам учраши, инсонлар мутаассиб бўлмаган ҳолда дин, мафкура ёки сиёсий тузумга жуда қаттиқ ишониши ва содиқ бўлиши, муайян тарихий воқеа ҳодисалар натижасида вужудга келган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, психологик, диний ва фалсафий муаммолар фанатизмни вужудга келтирувчи асосий омиллар вазифасини бажариши таъкидланган.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар