МИЯНИНГ СУРУНКАЛИ ҚОН ТАЪМИНОТИ БУЗИЛИШИДА КУЗАТИЛАДИГАН БОШ АЙЛАНИШ СИНДРОМИ
Аннотация
Резюме. Мазкур илмий ишда миянинг сурункали қон таъминоти етишмовчилиги фонида ривожланувчи бош айланиш синдромининг клиник хусусиятлари, патогенетик механизмлари ва диагностика усуллари ёритилган. Мия қон айланишининг хроник бузилиши бугунги кунда катта ёшли аҳоли орасида неврологик патологиялар ичида етакчи ўринни эгаллаб, беморларнинг меҳнат қобилияти ва ҳаёт сифатини сезиларли даражада пасайтиради. Тадқиқот доирасида беморлардаги бош айланишнинг интенсивлиги, давомийлиги ва унинг психо-вегетатив ҳамда соматик белгилар билан ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинган. Шунингдек, допплерографик ва нейровизуал текширишлар орқали мия қон оқимининг динамикаси баҳоланди. Олинган натижалар бош айланиш синдромини келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири сифатида вертебробазиляр тизимдаги гемодинамик бузилишларни кўрсатди. Тадқиқот натижалари миянинг сурункали ишемик ўзгаришларида вестибуляр дисфункциянинг эрта клиник белгиси сифатида бош айланишга эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади. Бу холатни барвақт аниқлаш ва комплекс даволаш усулларини қўллаш неврологик реабилитация самарадорлигини оширади. Калит сўзлар: миянинг сурункали қон таъминоти бузилиши, бош айланиш, вертебробазиляр тизим, вестибуляр дисфункция, допплерографик тадқиқот.
Ҳали таржима қилинмаган