Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ЁШ БЕМОРЛАРДА ЦЕРЕБРОВАСКУЛЯР ИНСУЛЬТНИНГ ТАШХИСИНИ ҚЎЙИШДА УЧРАЙДИГАН ДИАГНОСТИК МУАММОЛАР

Хакимова, Сохиба ЗиядуллоевнаSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanХамдамова, Бахора КомилжановнаSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanМузаффарова, Наргиза ШухратовнаSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanБурхонов, Темурбек СардоровичSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanТурсунов, Элмурод ИлхомовичSamarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
ABI

Аннотация

Резюме. Сўнгги йилларда цереброваскуляр инсульт (ЦВИ) нафақат кекса ёшдаги аҳолида, балки 18–45 ёшдаги шахслар орасида ҳам тобора кўпроқ қайд этилмоқда. Ёш беморларда кузатиладиган инсультнинг келиб чиқиш механизми, клиник белгилари ва диагностика жараёни ўзининг бир қатор ўзига хосликларига эга. Бу ёш тоифасидаги касаллик кўп ҳолларда ирсий омиллар, аутоиммун жараёнлар, қон тизими патологиялари ёки юрак фаолиятидаги ритм бузилишлари билан боғлиқ бўлади. Амалиётда эса ёш беморларда инсульт ташхисини ўз вақтида қўйиш кўпинча қийин кечади. Бунинг асосий сабабларидан бири — клиник кўринишларнинг ноаниқ, айрим ҳолларда ўтувчи (транзитор) характерга эга бўлишидадир. Шу сабабли, кўп ҳолларда ЦВИни мигрен, эпилепсия, психоген ҳолатлар, ёки вертебробазиляр етишмовчилик билан фарқлашда хатолар содир бўлади. Диагностика жараёнидаги қийинчиликлар орасида инструментал текширувларнинг кечикиши, қон ивиш тизимидаги ўзгаришларни аниқлашдаги қийинчиликлар, шунингдек айниқса аёллар орасида гормонал фон ўзгаришлари таъсирида юзага келадиган инсульт ҳолатларига етарлича эътибор берилмаслиги каби омиллар ҳам муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам ёш беморларда цереброваскуляр инсультни эрта аниқлаш, унинг турли клиник шаклларини фарқлаш ва аниқ дифференциал диагностика алгоритмларини ишлаб чиқиш замонавий неврологиянинг муҳим ва долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Калит сўзлар: цереброваскуляр инсульт, ёш беморлар, диагностика, дифференциал ташхис, вертебробазиляр етишмовчилик, мигрен, эпилепсия, нейровизуализация, қон айланиши бузилиши, неврологик симптомлар.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба